Фото: EPA-EFE/ANDREW GOMBERT
Кениялик югурувчи спортчи Жеффри Кипсанг Дания пойтахти Копенҳаген шаҳрида бўлиб ўтган яриммарафон (21,1 км) да жаҳон рекордини янгилади. Унинг натижаси 58 дақиқаю 1 сонияни ташкил этди, деб ёзмоқда Kun.uz нашри.
Енгил атлетика федерациялари халқаро ассоциацияси (IAAF) ҳозирча натижани ратификация қилмаган. Аввалги рекорд унинг ҳамюрти Абраҳам Киптум (58 дақиқаю 18 сония) га тегишли бўлган ва Испаниянинг Валенсиясида 2018 йилнинг 28 октябрида ўрнатилган эди.
Копенҳагендаги яриммарафонга қатнашиш учун Кипсанг Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида 27 сентябрдан 6 октябрга қадар ўтказиладиган енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида қатнашишдан ҳам воз кечган.
Кипсанг 10.000 метрга югуриш бўйича 2015 йилги жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори ҳисобланади. Кениялик югурувчи яриммарофонда уч марта жаҳон биринчилиги ғолиби ҳам бўлган. Яриммарафон олимпия спорт тури ҳисобланмайди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин