Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) октябрь ойи учун боксчиларнинг янги рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри хабар бермоқда.
Унга кўра, рейтингда ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Қудратилло Абдуқаҳҳоров (17-0, 9 КО) бу ойда ўтган ойдаги ўрнини сақлаб қолган ҳолда 11-ўринни банд этган. Айни вақтда Қудратилло Абдуқаҳҳоров IBF рейтингида биринчи, WBC рейтингида эса олтинчи ўринни эгаллаб турибди.
Супер енгил вазн (-63,5 кг) тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Шоҳжаҳон Эргашев (17-0, 15 КО) ҳам ўтган ойдаги каби 11-ўринни банд этди. Шоҳжаҳон Эргашев айни вақтда WBA рейтингида тўртинчи, IBF рейтингида эса олтинчи ўринда бормоқда.
Ўта енгил (-50,80 кг, 112 фут) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Олимжон Назаров (19-5, 11 КО) ҳам ўтган ойдаги каби 14-ўринни банд этди. У илк марта ўтган ойда рейтингда пайдо бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, Олимжон Назаров август ойида филиппинлик Иван Сорианони (20-3-1, 10 КО) очколар ҳисобида мағлубиятга учратиб, WBO Oriental (минтақавий) чемпионлик камари соҳиби бўлганди.
Рейтингдан ўзбекистонлик бошқа спортчилар жой олишмаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди