17:16 / 11.11.2019
2 774

Ўзбекистон МТЖдан яна бир футболчи олимпиячиларимиз сафига жалб этилди

Ўзбекистон МТЖдан яна бир футболчи олимпиячиларимиз сафига жалб этилди
Келаси йилнинг 8-26 январь кунлари Таиландда U-23 Осиё чемпионати финал босқичи бўлиб ўтади.
Любинко Друлович бошқарувидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси айни пайтда мазкур мусобақага жиддий ҳозирлик жараёнини давом эттирмоқда. Олимпиячиларимиз ҳар ой йиғин ташкил этиб, халқаро ўртоқлик учрашувларида майдонга тушишмоқда.

Олдинроқ вакилларимиз 13-19 ноябрь кунлари БААнинг Дубай шаҳрида 23 ёшгача бўлган терма жамоалар ўртасида халқаро турнирда иштирок этишлари борасида хабар бергандик.

“Дубай халқаро дўстлик мусобақаси”да 25 нафар футболчи иштирок этади. Эътиборлиси, Любинко Друлович пойтахтимиздаги йиғинга жалб этганлар орасида айрим ўзгаришларни амалга оширган. Жумладан, дастлаб миллий терма жамоадан Азизжон Ғаниев олимпиячилар сафига қўшилганди. Энди эса Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашувида биринчи голга ассистентлик қилган Аброр Исмоилов олимпиячилар сафига жалб этилди.

Қуйида Дубайга йўл олган таркиб билан танишинг:

Дарвозабонлар: Машҳуржон Муҳаммаджонов, Абдувоҳид Неъматов (иккаласи – “Насаф”), Низомитдин Зиёвутдинов (АГМК)
Ҳимоячилар: Дилшод Саитов, Ҳусниддин Алиқулов, Шерзод Насруллаев (барчаси – “Насаф”), Исломжон Қобилов (“Бунёдкор”), Илҳом Алижонов (“Навбаҳор”), Ойбек Рустамов (“Қўқон-1912”), Иброҳим Йўлдошев (“Металлург”), Шаҳбоз Жўрабеков (“Сўғдиёна”)
Ярим ҳимоячилар: Ойбек Бозоров, Ислом Рашидхонов, Азизжон Ғаниев, Шароф Муҳитдинов (барчаси – “Насаф”), Абдулла Абдуллаев, Нурилло Тўхтасинов (иккаласи – “Бунёдкор”), Жасурбек Яхшибоев (АГМК), Остон Ўрунов (“Локомотив”), Асад Собиржонов (“Бухоро”), Достон Ибрагимов (“Қизилқум”), Аброр Исмоилов (“Сурхон”)
Ҳужумчилар: Азизбек Амонов (“Локомотив”), Миржаҳон Мираҳмадов (“Бунёдкор”), Бобир Абдихолиқов (“Насаф”).

Маълумот ўрнида, ушбу турнирда БАА, Саудия Арабистони, Баҳрайн, Сурия, Жанубий Корея, Ироқ, Иордания ҳамда Ўзбекистон олимпия терма жамоалари иштирок этади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон МТЖдан яна бир футболчи олимпиячиларимиз сафига жалб этилди