16:52 / 14.11.2019
2 584

Ўзбекистонда VAR тизими 2021 йилдан жорий этилади

Ўзбекистонда VAR тизими 2021 йилдан жорий этилади
2021 йилдан футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатида видеотакрорлардан фойдаланиш жорий этилади. Бу ҳақда «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори лойиҳасида келтирилган.

Унда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги ва Ўзбекистон футбол ассоциациясининг бир нечта таклифлари келтирилган.

Жумладан, халқаро тажрибадан келиб чиқиб, Халқаро Футбол Ассоциациялари Федерацияси, Осиё Футбол Конфедерацияси талабларига мувофиқ 2021 йилги футбол мавсумидан бошлаб Суперлига жамоалари ўртасидаги учрашувларда адолат ва шаффофликни таъминлаш мақсадида VAR (Video Assistant Referee, видео ёрдамчи ҳакам) тизимини жорий этиш белгиланган.

Шунингдек, 2021 йил 1 январдан бошлаб, халқаро тажрибадан келиб чиқиб спорт соҳасини, айниқса футболни янада ривожлантириш, унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, қўшимча маблағларни жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикасида букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат берилган.

Фармон лойиҳаси муҳокамаси 2019 йил 29 ноябргача давом этади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистонда VAR тизими 2021 йилдан жорий этилади