Ўзбекистонлик фойдаланувчилар энди интернет тармоғи орқали Ҳамкорбанк ёрдамида Яндекс.Деньги ҳамёнларини тўлдиришлари мумкин, шунингдек ҳамёнларни ушбу банкнинг исталган бўлимида идентификация қилишлари мумкин. Янги имконият Ҳамкорбанк мижозлари ва банк мижози бўлмаганлар учун жорий этилган.
Электрон ҳамённи янги усулда тўлдириш учун ҳамёнлар идентификация қилинган бўлиши керак. Ҳамёнларни тўлдириш учун Ҳамкорбанк сайтига кириш ёки Android ва iOS учун Hamkor Mobile иловасини юклаб олиш керак бўлади. Ундан сўнг электрон ҳамён рақамини, маблағ миқдорини ўтказмани смс орқали келган код билан тасдиқлаш лозим. Яндекс.Деньги ҳамёнини тўлдириш учун Uzcard ёки Humo тизимидаги исталган пластик карта бўлиши кифоя.
Ҳисобни тўлдиришда фойдаланувчининг картасидан сўмларда маблағ ечиб олинади ва ўша заҳоти электрон ҳамёнга рублда тушади. Маблағлар конвертацияси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг жорий курси бўйича амалга оширилади. Ҳамённи тўлдириш учун банк комиссияси 3 фоизни ташкил этади. Банкнинг ўзи уни ҳисоблаб чиқади ва олдиндан фойдаланувчига кўрсатади. Ҳамкорбанк орқали ҳамённи бир маротабада 300 минг рублгача (44 млн сўмгача) тўлдириш мумкин, ҳамён ҳисобида эса 500 минг рублгача (тахминан 74 миллион сўм) сақлаш мумкин.
Ҳамёнларни идентификация қилиш учун Ҳамкорбанкнинг исталган 43 та филиали ва 130 дан ортиқ мини-банкларига мурожаат этиш мумкин. Бунинг учун банк офисига паспорт билан ташриф буюриш, электрон ҳамён рақамини айтиш ва 25 минг сўм тўлаш кифоя. Идентификациядан сўнг фойдаланувчига Яндекс.Деньги ҳамёнларининг кенг имкониятлари тақдим этилади - жумладан дунё бўйлаб тўловлар, бошқа ҳамёнларга, карта ва банк ҳисоб рақамларига пул ўтказиш, интернет орқали пул йиғиш, нақд пулни олиш. Идентификациядан ўтган ҳамён эгаси 11 та хорижий валютада ҳам ҳисоб очиши мумкин - рублдан ташқари, доллар, евро, беларус рубли, қозоқ тенгеси ва бошқалар. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади