06:30 / 26.11.2019
2 960

Клублар ўртасидаги ЖЧ—2019 мусобақасининг барча иштирокчилари маълум бўлди

Клублар ўртасидаги ЖЧ—2019 мусобақасининг барча иштирокчилари маълум бўлди
Фото: Goal
Футбол бўйича клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатининг барча иштирокчилари номи маълум бўлди.
11—21 декабрь кунлари Қатарда бўлиб ўтадиган мусобақада еттита жамоа иштирок этади.

«Ливерпуль» (Англия) — Европа Чемпионлар Лигаси ғолиби
«Фламенго» (Бразилия) — Либертадорес Кубоги соҳиби
«Монтеррей» (Мексика) — КОНКАКАФ Чемпионлар Лигаси ғолиби
«Эсперанс» (Тунис) — Африка Чемпионлар Лигаси ғолиби
«Иенген Спорт» (Янги Каледония) — Океания Чемпионлар Лигаси ғолиби
«Ал Ҳилол» (Саудия Арабистони) — Осиё Чемпионлар Лигаси ғолиби
«Ас Садд» (Қатар) — Қатар чемпиони, мезбон жамоа

«Иенген Спорт» ва «Ас Садд» чорак финал йўлланмаси учун майдонга тушади. Мазкур жуфтлик ғолиби «Монтеррей» билан баҳс юритади. Чорак финал ғолиби эса «Ливерпуль» билан куч синашади.
Яна бир ¼ финал баҳси «Ал Ҳилол» ва «Эсперанс» ўртасида кечади. Унда ғолиб чиққан клуб «Фламенго»га қарши ўйнайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Клублар ўртасидаги ЖЧ—2019 мусобақасининг барча иштирокчилари маълум бўлди