Моуриньо ўтган 10 йилликнинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини ҳимояда ўйнатгани ҳақида гапирди

  • 02 декабрь 2019, 07:20
  • 791
  • Спорт
  • Моуриньо ўтган 10 йилликнинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини ҳимояда ўйнатгани ҳақида гапирди
    "Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуриньо "Интер"да ишлаб юрган пайтлари Самюэль Это'Они ҳимояда ўйнатгани ҳақида гапирди.
    "Интер"далигимда ЕЧЛ ярим финалида "Барселона"га қарши 10 киши бўлиб ўйнаётгандик.

    Ўтган 10 йилликнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири бўлган Самюэль Это'О ўша учрашувда ўнг қанот ҳимоясида ҳаракат қилган. Кейин биз финалга чиқдик. Икки ҳафтадан кейин финалда ҳам ғалабага эришдик ва тарихга кирдик! Дунёнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири ўнг қанот ҳимоясида ўйнади. Чунки жамоа шунга муҳтож эди. Шунингдек, ўйинга танланган стратегиялар ҳам буни талаб қиларди.

    Фикримча, жамоанинг етакчи футболчисининг қаерда, қайси жойда ўйнаши унчалик муҳим эмас. Асосийси - жамоа ва жамоанинг вазифаси", - деди Моуриньо.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Моуриньо ўтган 10 йилликнинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини ҳимояда ўйнатгани ҳақида гапирди