20:50 / 07.12.2019
2 699

Никита Рафалович "Moscow Grand-Prix Final"да бронза медални қўлга киритди!

Никита Рафалович "Moscow Grand-Prix Final"да бронза медални қўлга киритди!
Россия пойтахти Москва шаҳрида таэквондо бўйича "Moscow Grand-Prix Final" мусобақаси давом этмоқда.

Кеча, мусобақада -80 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Никита Рафалович бронза медали учун жанг қилиши ҳақида хабар қилгандик. Ҳамюртимиз бироз аввал медаль учун мисрлик Сеиф Иссага қарши жанг қилди ва 7:5 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа, Никита нуфузли мусобақанинг бронза медали ва Олимпиада учун қимматли бўлган 28,8 очкони ўз ҳисобига қўшиб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, Рафалович 1/8 финалда австралиялик Жэк Мартонни 20:0, чорак финалда испаниялик Рауль Мартинес Гарсияни 15:3 ҳисобида мағлуб этган эди. Ярим финалда эса озарбайжонлик Милад Беиги Харчеганига имкониятни бой берганди.

Ушбу муваффақият Рафаловични Токио Олимпиадаси лицензияси сари янада яқинлаштирди!

Манба: Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Никита Рафалович "Moscow Grand-Prix Final"да бронза медални қўлга киритди!