Эртага 2020 йилги Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.
ОФК худди ўтган йилларда бўлгани каби Ўзбекистон чемпионини "B" гуруҳига жойлаштириши аниқ. Ушбу гуруҳда Саудия Арабистони ҳамда БАА клублари ҳам бўлади. Сўнгги тўртинчи клуби плей-офф босқичидан сўнг маълум бўлади. "Пахтакор"нинг гуруҳдаги рақиблари ва эҳтимолий рақиби эртанги қуръа ташлаш маросимидан сўнг маълум бўлади.
Бироқ гуруҳ тақвими аллақачон маълум бўлиб улгурган. Унга кўра "шерлар" 1-турни Тошкентда БАА клубига қарши ўтказишади. Сўнгра Шота Арвеладзе шогирдлари плей-офф босқичи ғолиби меҳмони бўлишади. 3 ва 4-турларда "Пахтакор" Саудия Арабистони клуби билан беллашади. Гуруҳ босқичини Ўзбекистон чемпиони ўз майдонида плей-офф босқичидан чиққан клубга қарши ўйин билан тугатади.
Агар "Локомотив" плей-оффда Тожикистон ва Саудия Арабистони клубларини мағлуб этса "А" гуруҲидан жой олади. Ушбу гуруҳда Ироқ чемпиони "Ал Шорта" жамоаси бўлиш аниқ. Шунингдек БАА клуби ва яна бир плей-офф босқичи ғолиби иштирок этади.
"Бунёдкор" плей-оффда Ироқ ва БАА клублари тўсиғидан ўта олса "D" квартетидан жой олади. Бу гуруҳда Эрон, Қатар ва Саудия Арабистони клубларидан бири бўлади.
2020 йилги Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 10 февраль куни старт олади ва 6 майга қадар давом этади.
ОЧЛ-2020, "B" гуруҳи тақвими
1-тур, 10 февраль
"Пахтакор" - БАА клуби
2-тур, 17 февраль
Плей-офф ғолиби - "Пахтакор"
3-тур, 3 март
Саудия Арабистони клуби - "Пахтакор"
4-тур, 6 апрель
"Пахтакор" - Саудия Арабистони клуби
5-тур, 21 апрель
БАА клуби - "Пахтакор"
6-тур, 5 май
"Пахтакор" - Плей-офф ғолиби
Манба: championat.asia «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди