Бугун Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида оғир атлетика бўйича Жаҳон кубоги старт олди. Йилнинг сўнгги нуфузли мусобақаларидан бирида сайёрамизнинг энг кучли полвонлари ғолиблик учун баҳс олиб боради. Шубҳасиз, унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам ғолиблик учун курашади. Сизларни Токио Олимпиадасига қимматли рейтинг очколарини тақдим қиладиган мазкур мусобақа атрофидаги қизиқарли маълумот ва фактлар билан таништириб ўтамиз:
Терма жамоамиз иштирокчилар сони бўйича кучли учликда
Шубҳасиз, Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳар бир мусобақада етакчилар қаторида тилга олинади. Бу мусобақада ҳам вакилларимиз асосий таркиб билан иштирок этмоқда ва ғолиблик учун баҳс олиб борадиган вакилларимиз сони 11 нафарни ташкил қилади. Бу Хитой (20) ва Жанубий Корея (16) терма жамоаларидан сўнг учинчи кўрсаткич демакдир.
Адҳамжон Эргашев ўз вазнини ўзгартиради
Мусобақанинг кутилмаган жиҳатларидан бири маҳоратли спортчимиз Адҳамжон Эргашев ушбу мусобақада -73 килограмм вазн тоифасида иштирок этиши бўлди. Маълумки, вакилимиз -67 кг. тоифада иштирок этиб келарди ва ушбу вазнда Токио Олимпиадаси йўлланмасини деярли нақд қилиб қўйган. Мураббийлар штабининг мазкур қарори эса кўпчиликни таажжублантирди.
Негаки, бу вазнда Олимпиада рейтингида еттинчи поғонани эгаллаб турган Достон Ёқубов иштирок этиб келар эди. Демак, Жаҳон кубогида Эргашев ва Ёқубов елкма-елка юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. Уларнинг асосий рақиби эса, шубҳасиз, мусобақа мезбонлари бўлади.
Жаҳон кубогида вакилларимиз иштирок этадиган тақвим:
10 декабрь:
-73 кг: Адҳамжон Эргашев ва Достон Ёқубов
-81 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров
11 декабрь:
-55 кг: Муаттар Набиева ва Нигора Абдуллаева
-89 кг: Сарварбек Зафаржонов
-64 кг: Кумушхон Файзуллаева
-71 кг: Нигора Сувонова
12 декабрь:
-81 кг: Турсуной Жабборова
-109 кг: Акбар Жўраев
+87 кг: Долера Давронова
Манба: olympic.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди