2 660
Анзур Исмоиловга "Сепахон", шунингдек, Хитой ҳамда Таиланд клублари ҳам жиддий қизиқишмоқда
Мавсумни «Локомотив» жамоасида якунлаган тажрибали ҳимоячи Анзур Исмоиловнинг темирйўлчилар билан тузган шартномаси ниҳоясига етгани боис унинг янги мавсумни бошқа клубда ўтказиши борасида турли гап-сўзлар тарқалгани ҳам бежиз эмас.
Аслида чемпионат якунланмасидан олдиноқ унга «Пахтакор» томонидан жиддий қизиқиш бўлаётгани ва катта эҳтимол билан Исмоиловнинг янги мавсумни «Шерлар» сафида ўтказиши айтилаётганди. Лекин шуни ҳам унутмаслик керакки, Анзурга биргина «Пахтакор»дан жиддий таклиф келиб тушмаган.
Маълум бўлишича, унга Эроннинг етакчи клубларидан бири саналган «Сепахон» ҳам даъвогарлик қилмоқда. Эронликлар футболчимизга тайёр шартномани таклиф қилмоқдалар. Шунингдек, футболчимизга Хитой ҳамда Таиланднинг етакчи клублари ҳам қизиқиш билдиришаётганини айтиш жоиз.
Бундай маълумотлар асосли ва буни Анзур Исмоиловнинг ўзи ҳам тасдиқлаб ўтди. Бироқ тажрибали ҳимоячи ҳали бир қарорга келгани йўқ. Аммо ўзининг айтишига қараганда, фаолиятини хорижда ўтказишдан кўра кўпроқ ўзимизнинг чемпионатда тўп суришни маъқул кўрмоқда. Демак, у билан боғлиқ воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин