ОЧЛ саралаши доирасида "Локомотив" - "Истиқлол" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмон жамоа бош мураббийи Мубин Эргашев иштирок этди.
"Ўйин томошабоп ўтди, мухлисларни сўнгги сонияларга қадар ҳаяжонда ушлаб турди. Виталий Левченко бошчилигидаги мураббийлар штабимизга раҳмат айтаман. Кейинги босқичга чиққанимиздан хурсандман. "Локомотив" ҳам яхши жамоа, аммо бу футбол. Биз бугун иккинчи рақамда ўйнадик ва барчаси режамиз бўйича кечди.
Нима учун иккинчи рақамда ўйнадик? Сабаби биз сафарда ўйнадик, бундан ташқари "Локомотив"да тажриба ҳам катта. Агар ғалаба қозонган бўлсак, демак қароримиз тўғри бўлди.
Рақибга ўз ўйинини кўрсатишга йўл қўймадик. Бунда ўз футболчиларимнинг ҳам ҳиссаси катта бўлди.
Саудия Арабистонида нима учун ғалаба қозонмайлик? Ҳозир барча футбол ўйнашни ўрганиб олган. Шу боис бир ҳафтадан кейин ҳам "Ал Аҳли"ни мағлуб этишга ҳаракат қиламиз", - дейди Мубин Эргашев. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»