Хабарингиз бор, 30 январь (Тошкентда 31 январь тонги) профессионал боксчимиз Муроджон Аҳмадалиев икки йўналиш чемпионлиги учун америкалик Даниель Романга қарши жанг қилади. Кеча Аҳмадалиев мазкур жанг олдидан Майамида Даниель Роман билан юзма-юз келди.
"Бу тарихий дамлар. Саккизинчи жангдаёқ икки вазн тоифасида чемпион бўлган ўзбекистонлик биринчи боксчи бўлиш - катта тарихий муваффақиятдир. Мен мамлакатимни танитмоқчиман. Бокс - Ўзбекистонда биринчи рақамли спорт тури, Худонинг қўллаши билан барчаси яхши бўлади.
Бу реалликка айланаётган орзудир. Мен 17 йил давомда ушбу чўққига келдим, кунига икки мартадан машғулотлар ўтказардим. Жудаям кўп жароҳат олдим, барча қурбонликлар мана шундай жанглар учун эди. Биламан, кўпчилик менда тажриба етмаяпти, Дэнни мени нокаут қилади ёки шунга ўхшаш ҳолат бўлади деб ўйламоқда. Лекин ишонинг, мен бунинг учун ҳаётимнинг 17 йилини бағишладим, жанг куни хеч нарса ўзгармайди.
Ҳозирча бу фаолиятимдаги энг муҳим жанг. Мен икки йўналиш чемпионлиги учун жанг қиламан. Бу олдинга ташланган катта қадамдир. Биз мураббийларим Антонио ва Жоэл Диас билан ушбу жангга жуда яхши тайёргарлик кўрдик.
Бунгача еттита жанг ўтказдим, уларнинг хеч қайсисида рақибим мени ғалабадан маҳрум қила олиши мумкинлигини ҳис қилмадим. Мен ушбу жангни олдингилари билан таққослаётганим йўқ, савияни тушуниб турибман ва қийин жанг бўлишини биламан.
Унинг тажрибали эканлиги ҳақида гапираверишсин. Биз рингда тўқнаш келганимизда ким кучли, тажрибали, тезкор ва ақлли эканлигимиз аниқ бўлади. Мен кўп гапиришни ёқтирмайман. Мен жанг қилишни яхши кўраман ва ушбу баҳсни сабрсизлик билан кутмоқдаман", - деди Аҳмадалиев. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди