Муроджон Аҳмадалиев — икки йўналишда Жаҳон чемпиони! (фото)

Муроджон Аҳмадалиев — икки йўналишда Жаҳон чемпиони! (фото)
Муроджон Аҳмадалиев — икки йўналишда Жаҳон чемпиони! (фото)
Профессионал бокснинг иккинчи ярим енгил вазн (-55,34 кг) тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик (7-0, 6 КО) Муроджон Аҳмадалиев Тошкент вақти билан 31 январь куни АҚШнинг Майами шаҳрида ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.

Муроджон мазкур жангда WBA ва IBF камарлари соҳиби Даниэль Романга (27-2-1, 10 КО) қарши рингга кўтарилди. Жанг чемпионлик камалари учун кечган 12 раундлик жанг тўлиқ давом этди.
Муроджон Аҳмадалиев — икки йўналишда Жаҳон чемпиони! (фото)
Ҳакамлар қарорига кўра, ўзбекистонлик боксчи Муроджон Аҳмадалиев ғолиб деб топилди. Иккита ҳакам Аҳмадалиев фойдасига 115:113 ҳисобини қайд этган бўлса, яна бири 113:115 ҳисобида Роман фойдасига қарор чиқарди.
Муроджон Аҳмадалиев — икки йўналишда Жаҳон чемпиони! (фото)
Шу тариқа Муроджон профессионал боксда Жаҳон чемпиони мақомини қўлга киритди ва Ўзбекистон тарихида илк марта бир йўла иккита камарга эга чиқди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар