ОЧЛ-2020 гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Шабаб Ал Аҳли” (2:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Родолфо Арруабаррена иштирок этди.
“Бугун биз кутгандан фарқли ўйин бўлди. Бунга об-ҳаво ва майдон сабаб бўлди. Мезбон жамоа бироз тезроқ ўйнади. Иккинчи таймда яхшироқ ўйнай бошладик ва гол урдик. Афсуски, тезда яна гол ўтказдик. Имкониятлардан фойдала олмадик. Майдон ҳолати туфайли иккала жамоа ҳам қийналди. Мусобақа эндигина бошланди ва олдинда ҳали ўйинлар кўп. Вазиятни ўнглашга ҳаракат қиламиз”, - деди Аррубарена.
- Бугун “Пахтакор” кучли ёмғир туфайли ўз ўйинини намойиш эта олмади. Сиз бугун қандай режа тузгандингиз?
- Бизни ўйинимизни кўришингиз керак. Бугун ёмғир туфайли тўп билан кўп муоамала қила олмадик. “Пахтакор” бундай шароитга кўпроқ тайёр эди. Биз фақат танаффусда ўйинга ўзгаришлар киритдик.
- Азиз Ғаниев бугун “Шабаб Ал Аҳли” сафида дебют қилди. Унинг ўйинига қандай баҳо берасиз?
- Менимча биринчи ўйин учун жуда яхши ўйнади деб ўйлайман. У сафимизга қўшилганига атиги 1 ҳафта бўлди. Кеча айтганимдек ҳали жамоанинг фалсафасига кўникиши ва янги жамоадошлари билан тил топишиб кетиши керак. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи