20:30 / 18 февраля 2020
924

"Ливерпуль" Европада биринчи бўлиб ЕЧЛ йўлланмасини нақд қилди

"Ливерпуль" Европада биринчи бўлиб ЕЧЛ йўлланмасини нақд қилди
Хабарингиз бор "Челси" кеча АПЛнинг 26-турида ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"га 2:0 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Эътиборлиси, ушбу ўйин натижаси "Ливерпул"ни Европада биринчи бўлиб келгуси мавсум Чемпионлар лигасида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритишига сабаб бўлди. Ҳозирда 4-ўринда бораётган "Челси"нинг "Ливерпуль" билан орадаги фарқи нақд 35 очкони ташкил этади.

Маълумот учун, Юрген Клопп бошчилигидаги жамоа айни дамда 76 очко билан премьер-лигада якка пешқадамлик қилмоқда. Улар 30 йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛ чемпионлигини қўлга киритишга жуда яқин туришибди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)