
Бугун, 11 март кечаси (бизнинг вақт билан 12 март, тунги соат 01:00 да) «Парк де Пренс»да «ПСЖ» (Франция) — «Боруссия Дортмунд» (Германия) УЕФА Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасидаги жавоб учрашувини ўтказади.
Ўз уйидаги биринчи учрашувда «Боруссия» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган.
Чорак финалга чиқиш учун:
«ПСЖ» кейинга босқичга чиқиши учун рақибини 1:0 ёки иккита гол фарқи билан ютиши шарт. Ҳисоб 2:1 ҳолатига келиб қолса, қўшимча вақт белгиланади.
«Боруссия»ни исталган ҳисобдаги ғалаба ёки дуранг, 0:1 ва 1:2 дан ташқари исталган битта гол фарқли мағлубият ҳам сорак финалга олиб чиқади.
Жамоаларнинг ҳолати:
«ПСЖ» барча турнирлардаги охирги учта ўйинда ғалаба қозонган.
«Боруссия» барча турнирларда охирги беш ўйинда рақибларини енгган.
Ўйинчиларнинг ҳолати:
«ПСЖ»га ҳимоячи Менье, яримҳимоячилар — Верратти (дисквалификация) ва Эррера (жароҳат) ёрдам бера олмайди.
«Боруссия»да эса яримҳимоячилар — Дилейни ва Ройс (жароҳат) ўйинга тушмайди.
Тахминий таркиблар:
«ПСЖ»: Навас — Керер, Тьяго Силва, Кимпембе, Кюрзава — Ди Мария, Маркиньос, Гуйе, Неймар — Кавани, Мбаппе.
«Боруссия»: Бюрки — Загаду, Хуммельс, Пищек — Ҳакими, Жан, Витсель, Геррейру — Санчо, Ҳоланд, Брандт. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар