date

Лукас Силва: "Крузейро" мени "Реал"га сотди, бу унга керак эди"

Лукас Силва: "Крузейро" мени "Реал"га сотди, бу унга керак эди"

"Реал"нинг янги яримҳимоячиси Лукас Силва ўзининг испан гранди сафига ўтишини шарҳлаб берди ва тез орада майдонга тушишини маълум қилди.

"Реал"га ўтишим бир неча босқичга бўлинди. Аммо мен буни "Крузейро"га керак бўлгани учун содир бўлди, деб ҳисоблайман. Мен ўзим "Реал"га ўтишга ҳам, "Крузейро"да қолишга ҳам тайёр эдим. Қарорни мен қабул қилмадим. Охири "Реал" сафида пайдо бўлдим Бундан жуда хурсандман.

Мавсум оралиғидаги тайёргарликни "Крузейро"да ўтадим. Иқлимга мослашиш ишларимдан сўнг майдонга чиқишга тайёр бўламан. Қарорни мураббийлар штаби қабул қилади", - дейди Силва.

Эслатиб ўтамиз, Силва учун "Реал" "Крузейро" 14 миллион евро тўлайди.

Манба: stadion.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Лукас Силва: "Крузейро" мени "Реал"га сотди, бу унга керак эди"