23:43 / 26.04.2020
3 252

Сардор Рашидов: Ўзбекистон терма жамоасидан яна таклиф бўлди

Сардор Рашидов: Ўзбекистон терма жамоасидан яна таклиф бўлди
Коронавирус пандемияси сабаб кўплаб давлатларга фуқароларнинг кириш ҳамда чиқиши тақиқланди. Ўзбекистонлик таниқли футболчи Сардор Рашидов ҳам айни дамда Қатарда бўлиб турибди.
«Дарё» мухбири «Қатар СК» клуби аъзоси бўлган Рашидов билан боғланиб, карантин вақтида нималар билан машғул эканлиги билан қизиқди.

Фото: Instagram/СардорРашидов

«Карантинни оила даврасида ўтказяпман. Оилам ёнимда. Машғулотларни ҳам уйда олиб боряпман. Тайёргарликлар онлайн тарзда назорат қилиб турилибди. Насиб қилса, 30 апрелдан барча футболчилар билан биргаликда машғулотларга киришишимиз мумкин. Ҳозирча бу расман аниқ эмас. «Қатар СК»даги бошқа легионерлар ҳам айни дамда шу ерда. Улар ҳам ватанига кетмаган. Барча онлайн машғулотларда иштирок этмоқда», — дейди Сардор.

Рашидов коронавирус пандемиясига қадар «Қатар СК» клубида серҳмаҳсул ўйин намойиш этаётган эди. Футболчининг маълум қилишича, уни Ўзбекистон терма жамоасининг март ойидаги йиғинларига чақиришган. Қайд этиш жоиз, Сардор анчадан бери мамлакат бош жамоаси ўйинларидан четда қолиб кетаётганди.

Фото: Instagram/СардорРашидов

«Ҳа, мени Ўзбекистон терма жамоасининг март ойидаги йиғинларига чақиришганди. Бироқ вирус сабаб йиғинлар ҳам, ўйинлар ҳам бекор қилинди. Футбол деярли бутун дунёда тўхтатилди. Худо хоҳласа, ҳаммаси из-изига тушиб кетса, ўйинлар ҳам бошланади. Насиб қилса терма жамоага ҳам қайтамиз», — дейди Рашидов.

Маълумот учун, Сардор Рашидов ҳозиргача «Бунёдкор», «Локомотив» (Тошкент), «Ал-Жаиш» (Қатар), «Ал-Жазира» (БАА), «Насионал» (Португалия) клубларида тўп тепган. Сардор Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 48 та ўйинда қатнашиб, 13 та голга муаллифлик қилган.
Футболчи жорий мавсум «Қатар СК» сафида 16 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Сардор Рашидов: Ўзбекистон терма жамоасидан яна таклиф бўлди