Ҳозирги кунда короновирус пандемияси муносабати билан юртдошларимизнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида Тошкент шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ташаббуси билан шахмат бўйича онлайн дарс машғулотлари бўлиб ўтади.
Машғулотларни Олий тоифали мураббий, «Prof chess» профессионал шахмат мактаби раҳбари Равшан Шукуров олиб боради. Равшан Тохирович бир неча халқаро мусобақалар совриндори ҳисобланади. Шунингдек, унинг шогирдлари жаҳон ва Осиё чемпионлари бўлишган.
Онлайн машғулотлар 2020 йил 1-10 май кунлари ҳар куни соат 10:30 дан бошлаб ZOOM дастури орқали видеоконференция тарзида бўлиб ўтади.
Онлайн дарсларга қўшилиш учун ҳар куни 10:25 дан бошлаб Тошкент шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг расмий телеграм саҳифаси https://t.me/Tashkent_MinSport_uz орқали ҳавола ва паролларни олишингиз мумкин.
Машғулотлар якунида фаол иштирок этган юртдошларимиз Тошкент шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
Қўшимча саволлар юзага келган тақдирда қуйидаги телефон рақамлари орқали маълумот олишингиз мумкин:
ZOOM дастурида муаммоларга дуч келсангиз Умид Саидов (90) 135-12-34, Ҳумоюн Омонов (93) 409-16-64.
ЭСЛАТМА!!!
– видеоконференция вақтида ўзингизнинг телефон ёки компьютерингизни микрофонини ўчириб қўйинг;
– машғулот давомида саволлар юзага келадиган бўлса машғулотлардан сўнг батафсил жавоб олишингиз мумкин бўлади;
– дарс машғулотларида иштирок этиш мутлақо бепул амалга оширилади.
Ҳурматли ватандошлар! Рамазон ойида уйда қолиб шахмат дарсларида фаол иштирок этинг!
Тошкент шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси
Матбуот хизмати
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Матбуот хизмати
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди”
Покистон “Толибон” билан алоқаларини узди
АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди
Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади?
5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари
“Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради?
Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)