00:00 / 13.05.2020
3 842

43 ёшли ўзбек ММА жангчисининг Зубайра Тухугов билан жанги нега бўлмаганди?

43 ёшли ўзбек ММА жангчисининг Зубайра Тухугов билан жанги нега бўлмаганди?
Ўзбек ММА оламида ўз ўрнига эга бўлган 43 ёшли Аюбхон Камалов яна жанг қилиш истагида эканлигини билдирди.
- Мен ҳар доим табиий машғулотлар олиб борганман. Шунинг учун организмни чарчатиб қўйганман, деб ўйламайман. Ҳозирда ҳам жисмоний ҳолатим ажойиб кўриниш олган. Агар, имконият берилса, яна юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қила оламан ва буни уддалайман. Сабаби, ўзимга ишонаман!

Қозоғистонда жанг қилиб юрган вақтимиз, шароитлар яхши бўлмаган, тирикчилик учун катта таваккал қилиб, жанг ўтказардик. Ҳозирда эса, барчаси яхши кўриниш олган. Қисқа қилиб айтганда, машғулотлар олиб бориш учун ҳамма шароитлар бор. Бундай имкониятлардан унумли фойдаланиш мумкин. Фаолиятим мобайнида жуда кучли жангчиларга тўқнаш келганман. Ўз вақтида ўша россиялик Зубайра Тухугов билан ҳам жанг қилишим керак эди. Адолатсизлик туфайли Куат Хамитов билан жангимда ғалаба унга берилиб, якунда Тухугов билан у октагонга чиққан эди. Демоқчиманки, ҳозирда ҳам ММАдаги тажрибам асқотиб, яхши натижалар қайд эта оламан!

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » 43 ёшли ўзбек ММА жангчисининг Зубайра Тухугов билан жанги нега бўлмаганди?