Хабарингиз бор, ҳиндистонлик машҳур боксчи Амит Пангал билан сайтимиз учун махсус интервью уюштирган эдик. Мазкур суҳбат чоғида ҳинд спортчиси ўз вақтида рингдаги принципиал рақиби бўлган, ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўсматовни жуда ҳурмат қилишини ҳамда ўз тўйига таклиф этишини айтиб ўтганди. Ўз ўрнида ушбу таклифни боксчимизнинг шахсан ўзига етказишимизни ҳам илтимос қилганди. Биз мазкур “омонат”ни ўз эгасига етказиш баробарида Ҳасанбойнинг ушбу таклифга бўлган муносабати билан ҳам қизиқдик.
- Тўғриси, интервьюни ҳам ўқиб чиқдим. Амитнинг бундай эътиборидан жуда хурсанд бўлдим. Instagram саҳифамга ҳам ёзган экан. Ўз ўрнида мен ҳам уни жуда ҳурмат қиламан. Ажойиб инсон ва кучли боксчи. Бир-икки бор суҳбатлашганмизнинг ўзидаёқ унинг қувноқ самимий инсон эканлигини англаганман. Юксак эҳтиром кўрсатиб, таклиф қилган экан, боришга ҳаракат қиламан. Ҳозирча тўйининг қачон бўлиши номаълум шекилли... Агар, карантиндан сўнг, жангимга яқин санада бўлмаса, албатта, бораман!, - дейди Ҳасанбой Дўсматов. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»