20:20 / 20.05.2020
3 408

Тайсон ва Емельяненко жанги бўлади

Тайсон ва Емельяненко жанги бўлади
Майк Тайсоннинг рингга қайтишга қарор қилгани ва дунё бўйлаб турга чиқиб, қатор кўргазмали жангларда қатнашишни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эди. Россиялик промоутер Владимир Хрюнов Тайсонни Россияга олиб келиб, Емельяненкога қарши рингга олиб чиқмоқчи.

- Яқинда Тайсоннинг вакили Азим Спицер билан гаплашиб, Майк жаҳон бўйлаб турга чиқмоқчилигини ва бир нечта кўргазмали жангларда иштирок этишни режалаштираётганини аниқладим. Унга Россияда ҳам кўргазмали жанг ўтказишни таклиф қилдим. Рақиб сифатида Александр Емельяненко ёки Сергей Харитоновдан бирини танлайди, - деди Хрюнов.

Хрюновнинг айтишича, Улар иштирокидаги кўргазмали жанглар Москва ёки Екатеринбургдаги катта стадионда, оламшумул шоу доирасида бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Тайсон ва Емельяненко жанги бўлади