08:00 / 23.05.2020
2 543

Япониялик теннисчи аёл бир йил давомида рекорд миқдорда пул топди

Япониялик теннисчи аёл бир йил давомида рекорд миқдорда пул топди
Фото: Global Look Press
Жаҳоннинг собиқ биринчи ракеткаси япониялик Наоми Осака бир йилда 37,4 млн доллар пул ишлаб аёллар спортида рекор ўрнатди, деб [leech=https://zamin.uz/index.php?do=go&url=aHR0cHM6Ly9rdW4udXovbmV3cy8yMDIwLzA1LzIyL3lhcG9uaXlhbGlrLXRlbm5pc2NoaS1heW9sLWJpci15aWwtZGF2b21pZGEtcmVrb3JkLW1pcWRvcmRhLXB1bC10b3BkaQ%3D%3D]хабар берди[/leech] Forbes.

Осака 2019 йилда америкалик Серена Уильямсдан 1,4 млн доллар кўпроқ даромад топди. Улар энг кўп даромад топадиган спортчилар рейтингида мос равишда 29- ва 33-ўринларда қайд этилган.

2016 йилдан бери илк марта Forbes спортчилар топ-рейтингига икки нафар аёл кирди. Дунёнинг энг кўп пул топадиган спортчилари рўйхати келаси ҳафтада эълон қилинади.

Осака Японияда туғилган, уч ёшлигидан буён АҚШда яшайди. У Токио Олимпиадасида Япония номидан қатнашишини эълон қилди.

Осака 2019 йил 28 январда Осиё вакиллари ичида биринчи бўлиб жаҳон теннис рейтингида етакчига айланди. У жами 25 ҳафта давомида жаҳоннинг биринчи ракеткаси бўлиб турди. Теннисчи ҳозирда WTA рейтингида ўнинчи ўринда турибди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Япониялик теннисчи аёл бир йил давомида рекорд миқдорда пул топди