09:43 / 11.06.2020
2 239

Япония Олимпиадани ортиқча дабдабасиз ўтказишга қарор қилди

Япония Олимпиадани ортиқча дабдабасиз ўтказишга қарор қилди
Фото: DPA
Токио Олимпиадаси ташкилотчилари коронавирус пандемияси сабабли Ўйинларни 2021 йилда соддалаштирилган тартибда ўтказишга қарор қилди. Бу қарорни 10 июнда ўтган йиғилиш бўйича ташкилий қўмита эълон қилди.

Биз харажатларни қисқартириш ва вирус тарқалиши олдини олиш мақсадида Ўйинлар ўтказилиши форматини соддалаштиришга қаратилган сиёсатни тасдиқладик”, деб айтилган Олимпиада ташкилий қўмитаси баёнотида.

Мусобақалар учта асосий тамойил – хавфсиз вазият, харажатларни минималлаштириш ва Ўйинлар ўтказилиши форматини соддалаштириш асосида ўтказилади.

Аввалроқ Олимпиада очилиши ва ёпилиши иштирокчилари сони камайтирилиши ҳамда стадионларда томошабинлар сонига чеклов киритилиши мумкинлиги маълум қилинганди. Шунингдек, Япония нафақат спортчилар ва жамоалар аъзоларини, балки мухлисларни ҳам коронавирусга мажбурий текширишни ўтказиш ҳамда спортчиларнинг Олимпия қишлоғи ташқарисида ҳаракатланишини чеклаш вариантини ҳам кўриб чиққан.

Олимпиада ташкилий қўмитаси ижрочи директори Тосиро Муто Ўйинлар “ортиқча дабдабасиз” ўтишини ва уларнинг ташкиллаштирилиши соддалаштирилишини таъкидлаб ўтган. Ташкилий қўмита фикрича, бир йилга кўчирилган Ўйинлар умумжаҳон бирдамлиги ва тикланиш рамзига айланиши керак.

Март ойида Халқаро Олимпия қўмитаси пандемия сабабли Токио Олимпиадасининг 2020 йилдан 2021 йилга кўчирилишини эълон қилганди. Янги муддатларга кўра, мусобақалар 2021 йилнинг 23 июлидан 8 августигача бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Япония Олимпиадани ортиқча дабдабасиз ўтказишга қарор қилди