Бекободнинг "Металлург" жамоаси сафарда "Бухоро"ни йирик ҳисобда таслим қилди.
Мазкур учрашувда бекободликларнинг икки голига муаллифлик қилган Шаҳзод Убайдуллаев ўтган турларда бўлгани каби бу сафар ҳам рақиб дарвозасини чиройли тарзда ишғол қилди. Якунда бир қатор номзодлар орасида Убайдуллаевнинг "Бухоро" дарвозасига урган голи сайтимиз томонидан турнинг энг чиройли голи деб топилди. Биз бу борада иқтидорли форварднинг фикрлари билан қизиқдик.
"Йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлсакда осон ўйин ўтказмадик. Биринчи бўлимда асосан майдонга мослашишга ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлимда эса ҳаракатларимиз ўхшади ва ўзимиз учун керакли натижани қўлга кирита олдик. Шунингдек баҳснинг иккинчи қисмида майдонга тўлиқ мослашиб кўпроқ ҳужум қилишга интилганимиз самарасини берди. Менинг фикримча, "Бухоро" жамоаси футболчилари иккинчи голдан кейин руҳан синиб қолди ва шунинг ҳисобига ўйинни бериб қўйди. Ғалаба қозониб ҳисобимизга навбатдаги уч очкони ёздириб қўйганимиздан хурсандмиз.
Терма жамоадан чорлов? Албатта, ватан жамоаси шарафини ҳимоя қилиш ҳар бир футболчининг орзуси ҳисобланади. Миллий жамоадан таклиф олишга тайёрман.
Ҳар бир учрашувда гол уриб жамоамнинг ғалабаларига муносиб ҳисса қўшишни истайман. Ғалаба билан барча ишқибозларимизни табриклайман", - дейди Шаҳзод Убайдуллаев.
Манба: championat.asia «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар