"Пахтакор" - "Машъал" (3:0) ўртасидаги баҳсдан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар катта мураббийи Дилявер Ваниев қатнашди.
"Аввало, ҳаммага хайрли кеч. "Пахтакор" ҳар жабҳада биздан устун келиб, ғалабага эришди. Ҳақли ғалаба билан табриклайман! Бунчалик йирик ҳисобда ютқазишимизни кутмагандим. Ҳимояда яхшироқ ва дадилроқ ўйнаймиз деб ўйлагандим. Демак, қандайдир камчиликларга йўл қўйганмиз. Йигитларга чизиқлар ўртасидаги боғлиқликларни сақлаш ва тезкорроқ ўйнаш кераклигини тушунтиргандик.
- Жамоада ҳужум чизиғини кучайтириш бўйича трансфер мақсад борми?
- Ҳа, ҳужумдаги муаммоларимиздан хавотирдаман, буни тўлиқ кўриб, таҳлил қилиб чиқамиз. Кучайтириш нафақат ҳужумда, балки барча позицияларда бўлиши лозим. Август бошида очиладиган трансфер ойнасида бу бўйича албатта, иш олиб борамиз.
Манба: championat.asia “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар