Тулпор азал-азалдан инсоннинг содиқ йўлдоши бўлган. Автомобиллар асрига кирганимиздан сўнг бу жониворларнинг аҳамияти кескин пасайганига қарамай, асл зотдор отларни жуда қиммат нархларда сотиб олувчилар ҳали ҳам кўпчилик. Эътиборингизга энг қиммат баҳоланган тулпорлар еттилигини тақдим этамиз.
1. Palloubet d’Halong. Баҳоси – 15 млн доллар
Palloubet d’Halong узоқ йиллар давомида энг яхши отлардан бири бўлиб келди. Энг гуллаган чоғида – 10 ёшида у голландиялик Олимпиада чемпиони Ян Топсга 15 млн долларга сотилди.
Ян Топс ҳам ундан унумли фойдаланди – Қатарга бориб от спорти бўйича мураббийлик қилди ва яхшигина пул ишлаб олди.
2. Green Monkey. Баҳоси – 16 млн доллар
Green Monkey оти 2006 йилда ўтказилган аукцион чоғида 16 млн долларга сотилди. Ўзига хос жиҳати шундаки, шунча қиммат нархда сотилган от бунга қадар бирорта мусобақада иштирок этмаган, ўзини кўрсатмаганди. Унинг нархига аждодлари обрўси катта таъсир кўрсатди.
Лекин ҳаммаси тескарисига кетди ва уни харид қилганлар чув тушишди. Бу тулпорнинг энг яхши натижаси учинчи ўрин бўлди ва бор ишлаб топган маблағи 10,4 минг доллардан ошмади. Пойгаларда омади чопмаганидан кейин қулун олиш мақсадида уни мода отларга қўшиб кўришди. Аммо бу ҳам бор йўғи 5 минг доллар даромад берди, холос.
3. Annihilator. Баҳоси – 19,2 млн доллар
Annihilator лақабли отнинг ўзига хос жиҳати шундаки, у ҳали оламшумул пуллар сарфланмаган 1989 йилда 19,2 млн долларга сотилган.
Бу от пойгаларда яхши натижалар кўрсатган. Уни кўпроқ жуда ноёб бўлган тўқ-шоколад ранги учун хуш кўришарди. Ундан катта пул эвазига зот олганлар ҳам кўп бўлган.
4. Moorlands Totilas. Баҳоси – 21 млн доллар
Moorlands Totilas лақабли голланд тулпори ҳар тўрт оёғида бир хил «оқ пайпоғи» борлиги билан ихлосмандларни ҳайрантлантирарди. 2011 йилда у Германиялик от ишқибозларига 21 млн долларга сотилди.
Голланд айғири кўплаб пойгаларда юқори натижа кўрсатди. Унинг доимий ҳамроҳи бўлган чавандоз Эдвард Гал эса от спорти оламининг «рок юлдузи» деган таърифни олди.
5. Shareef Dancer. Баҳоси – 40 млн доллар
Shareef Dancer зотли пойга оти учун Дубай амири олис 1983 йилдаёқ 40 млн долларни қуртдай санаб берган. Кўплаб мусобақаларда ғолиб чиққан бу тулпор от спорти ишқибозларининг ҳақиқий ёқимтойига айланди.
У эгаларига 2 млн доллардан ортиқ даромад келтирган.
6. Fusaichi Pegasus. Баҳоси – 70 млн доллар
Япониялик харидор Фусао Секигучи 1997 йилда бу отни 4 млн долларга харид қилган ва унга Fusaichi Pegasus номини берганди. 2000 йилда Fusaichi Pegasus Кентуки Дербисида ғолиб чиқди. Унинг умумий совринлари миқдори 1,9 млн долларни ташкил қилди.
Пойгаларда қатнашишни якунлаганидан сўнг бу тулпор Shareef Dancer отидан кейинги энг машҳур «ота» бўлди. Ирландиянинг Coolmore Stud зотдор отлар савдоси билан шуғулланувчи компанияси бу отни нақд 70 млн долларга сотиб олди.
7. Frankel. Баҳоси – 131,6 млн доллар
Сарлавҳадаги нарх энг юқори чўққи эмас аслида. Саудия шаҳзодаси Холид Абдуллага тегишли бу от энг кучга тўлган пайтларида 200 млн долларга ҳам баҳоланган. Эгасининг ўзи эса бу нархни эшитиб, 400 млн долларга харидор чиқса ҳам сотмаслигини билдирган.
200-400 миллионлар фантастик рақамлар туюлса-да, бу отни 131,6 млн долларга реал баҳолаб, харид қилишга тайёр компаниялар бўлган ва бу борада аниқ таклифлар киритилган.
Аброр Зоҳидов тайёрлади.
Манба: Kun.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар