18:12 / 29.07.2020
3 908

Тимур Гурцкая: Ўрунов “Спартак”га умуман керак эмас!

Тимур Гурцкая: Ўрунов “Спартак”га умуман керак эмас!
Футбол эксперти Тимур Гурцкая “Спартак”нинг 19 ёшли Остон Ўруновни трансфер қилаётганига кескин фикр билдирди.
- Ўрунов таклиф қилинаётган позиция учун “Спартак”га ҳеч ким керак эмас. Уларда ҳужумкор ярим ҳимоячи позициясида ўйнай оладиган Крал, Тил ва Зобнин каби футболчилар бор. Бошқа амплуалар эса кучайтирилишга муҳтож.

Улар Ўруновни нега олишаётганини тушунмадим. Буни Газизовдан сўраш керак. Тушунарсиз ҳолат.

Ҳужумкор футболчи сифатида Ўруновга аниқ пас етишмайди, таянч ярим ҳимоячиси десак, ҳимоявий ҳаракатлари ва тўпни олиб қўйиш коэффиценти юқори эмас. Нега уни олишаётганини тушунарсиз
, - деди Гурцкая.

Гарчи, Тимур Гурцкая “Спартак”даги ўзгаришларни танқид қилаётган бўлса-да, аксарият мутахассислар Остон Ўрунов тезлиги, курашувчанлиги, дриблинги, жисмоний устунлиги ва креатив ўйин услуби орқали “Спартак”ни кучайтиришига ишонмоқда. Буёғини эса, вақт кўрсатади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Тимур Гурцкая: Ўрунов “Спартак”га умуман керак эмас!