Криштиану Роналдунинг голларига энг кўп ассистентлик қилган футболчи маълум бўлди

1 дақиқа ўқиш2.9K
Криштиану Роналдунинг голларига энг кўп ассистентлик қилган футболчи маълум бўлди
Фото: Twitter
«Реал» ҳужумчиси Карим Бензема собиқ жамоадоши «Ювентус» форварди Криштиану Роналдуга энг кўп ассистентлик қилган футболчилар рўйхатида биринчи ўринни эгаллади.

Transfermarkt порталига кўра, Бензема Роналду «Реал»да ўйнаган вақтида унга 76 марта ассистентлик қилган.
Иккинчи ўринни 41 ассист билан Гарет Бэйл эгаллади. Кучли учликни эса Месут Ўзил (38) якунлаб берди.

Бешинчи ўриндан Гонсало Игуаин (32) жой олган, у Криштиану билан аввалроқ «Реал»да, ҳозирда эса «Ювентус»да бирга тўп сурмоқда. Роналдунинг Мадрид клубида бирга ўйнамаган энг яхши ассистенти «Манчестер Юнайтед» собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни (25) саналади.

Криштиану Роналдунинг «Реал» сафида жарима зарбасидан урган барча голларини томоша қилинг (видео)
Роналдуга энг кўп ассистентлик қилган футболчилар топ-10 лиги:

1. Карим Бензема — 76 та ассист
2. Гарет Бэйл — 41
3. Месут Ўзил — 38
4. Марсело — 33
5. Гонсало Игуаин — 32
6. Анхель ди Мария — 28
7. Уэйн Руни — 25
8. Иско — 24
9. Райан Гиггз — 23
10. Кака — 21.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 35 ёшли Роналду расмий ўйинлардаги голлари сонини 735 тага етказиб, бразилиялик Ромариони (734) ортда қолдирганди. Ундан олдинда фақатгина афсонавий Пеле (767) бормоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?