06:30 / 05.08.2020
1 774

Бош мураббийлар чемпионатнинг марказлашган ҳолда давом эттирилишига қандай қарамоқда?

Бош мураббийлар чемпионатнинг марказлашган ҳолда давом эттирилишига қандай қарамоқда?
Хабарингиз бор, кеча Coca Cola Суперлигаси учрашувлари марказлашган ҳолда ўтказилиши ҳақида расман эълон қилинди. Суперлига клублари бош мураббийлари эса бу борада ўз фикр-мулоҳазаларини билдирмоқда.

Ҳамиджон Актамов, “Қизилқум” клуби бош менежери:
Ҳозирги шароитда Суперлига учрашувларини марказлашган ҳолда ўтказиш – ЎФА ва ПФЛ қабул қилган тўғри қарор, деб ўйлайман. Буёғига мусобақани тўхтатмаслик керак. Барибир, мухлислар учрашувларни телевизор орқали кўради. Шу боис, ўйинларни марказлашган ҳолда ўтказиш тўғри бўлади.

Рўзиқул Бердиев, “Насаф” клуби бош мураббийи:
Жамоалар ҳозирги ҳолатни ҳисобга олган ҳолда шундай қарорга келишди. Бу эса барчага маъқул бўлди.

Бахтиёр Ашурматов, “Қўқон-1912” клуби бош мураббийи:
Суперлиганинг марказлашган ҳолда, Тошкентда ўтказилиши ҳозирги вазиятда қабул қилинган энг тўғри қарор, деб ҳисоблайман. Чемпионат ўйинларининг давом эттирилиши, ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун, ҳам Тимур Кападзе бошчилигидаги ёшлар жамоамиз учун жуда муҳим эди. Шу сабабли тўғри қарор қабул қилинди, дея оламан.

АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов:
- Ҳозирги шароитда юзага келган форс-мажор ҳолати ўйинларни марказлаштирилган ҳолатда ўтказишни тақозо қилади. Бу айнан қайсидир жамоага устунлик тақдим этмайди. Аксинча, ҳамма бир хил шароитда. Марказлаштирилган форматдаги ўйинларда барча жамоалар нейтрал мақомида. Аслида ўйинларни аввалроқ марказлаштирилган ҳолатда ўтказиш керак эди. Шунда тақвимда ҳам ортиқча қийинчиликлар пайдо бўлмасди. Терма жамоамиз ва Осиё чемпионатига тараддуд кўраётган Ўзбекистон ёшлар жамоасига манфаати учун ҳам яхши тарафлама хизмат қиларди. Ҳечдан кўра кеч. Айни дамдаги вазиятдан келиб чиқилса, марказлаштирилган вариант ҳар тарафлама энг маъқул ечим.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бош мураббийлар чемпионатнинг марказлашган ҳолда давом эттирилишига қандай қарамоқда?