10:00 / 05.08.2020
832

Нидерландия футбол иттифоқи аёл футболчининг эркаклар жамоасида ўйнашига рухсат берди

Нидерландия футбол иттифоқи аёл футболчининг эркаклар жамоасида ўйнашига рухсат берди
Фото: Twitter
Нидерландия футбол иттифоқи (KNVB) тажриба сифатида 19 ёшли аёл футболчи Эллeн Фоккемега «Фоарут» клубининг эркаклар жамоасида ўйнашга рухсат берди.

Айни дамда Нидерландияда 19 ёшгача бўлган аралаш жамоаларга рухсат берилган. 19 ёшдан сўнг қизлар А категориясида ўғил болалар билан бирга ўйнай олмайди. Улар аёллар клублари ёки Б категорияга кирувчи аралаш жамоаларда ўйнаши мумкин, холос. Агар тажриба муваффақиятли ўтадиган бўлса, KNVB бу тақиқни олиб ташлайди.

Нидерландия футбол иттифоқи мазкур қоиданинг олиб ташланиши аёллар жамоалари мавжуд бўлмаган чекка ҳудудларидаги қизларнинг спортда ўзини кўрсатишига ёрдам беради деган фикрда.

««Фоарут» клубида ўйнашда давом этишимдан жуда хурсандман. Бу йигитлар билан беш ёшимдан бери ўйнаб келаман ва келаси мавсумда улар сафига қўшила олмасам жуда алам қиларди. Бу қандай бўлишини билмайман, аммо бундай тажрибада қатнашаётганимдан жуда хурсандман», — дейди Эллeн.

«Фоарут» ҳаваскор футбол клуби Нидерландиянинг тўққизинчи дивизиони иштирокчиси ҳисобланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)