16:10 / 14.08.2020
3 820

Бугунги ўйин олдидан “Спартак” бош мураббийи Ўрунов ва Кокорин ҳақида муҳим маълумот берди

Бугунги ўйин олдидан “Спартак” бош мураббийи Ўрунов ва Кокорин ҳақида муҳим маълумот берди
Россия премьер-лигасининг иккинчи турида “Спартак” ўз майдонида “Ахмат” жамоасини қабул қилади. Бу учрашувдан олдин москваликлар бош мураббийи Доменико Тедеско кўпчиликни қизиқтираётган масалага ойдинлик киритди.

Айни пайтда мухлису мутахассислар катта шов-шувлар билан “Спартак”га трансфер қилинган Остон Ўрунов ва Александр Кокориннинг дебют учрашувини кутмоқда.

- Александр Кокорин машғулотлардан бирида мушакларидан жароҳат олган. Тиббиёт бўлими мутахассислари билан ҳар куни боғланиб турибмиз. Лекин Кокориннинг қачон сафга қайтиши ҳақида аниқ маълумот йўқ. У “Ахмат”га қарши учрашувдан ташқари, “Уфа” билан бўладиган баҳсни ҳам ўтказиб юбориши мумкин.

Остон Ўрунов эса жамоага келгунича коронавирус билан курашди ва уч ҳафта шуғулланмади. Ҳозир у умумий гуруҳ билан бирга машғулотларда қатнашмоқда. Шунингдек, спорт формасини тиклаб олиш учун жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий билан ҳам алоҳида дастур бўйича машқ қиляпти. Унда ижобий динамика кузатилмоқда. Унинг тезроқ майдонда кўришга биз ҳам умид қиляпмиз.

Албатта, катта ишонч билан олинган икки кучли футболчиларимиздан фойдалана олмаслик, бизни ҳам хурсанд қилаётган йўқ, - деди Тедеско.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бугунги ўйин олдидан “Спартак” бош мураббийи Ўрунов ва Кокорин ҳақида муҳим маълумот берди