Сoca Cola Суперлига 11-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Машъал” (0:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида “лочинлар” бош мураббийи Андрей Канчельскис ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
- Аввало “Машъал”ни ғалаба билан табриклайман. Баракалла, йигитлар. Мазкур ўйин икки хил бўлимдан иборат бўлди. Биринчи бўлимда шогирдларим яхши ўйин намойиш эта олишмади. Иккинчи 45 дақиқаликдаги ўйин учун футболчиларга миннатдорчилик билдираман. Йигитлар хавфли вазиятларга эга бўлишди. Ҳисобни тенглаштиришимиз керак эди. Аммо бироз омадимиз келмади. Нимаям дердим, бу футбол.
Ташкилотчиларга раҳмат айтаман. Олдинги тур билан солиштирганда, бу сафар яхшироқ майдон ва ўйинни қулай вақтга белгилаб беришгани учун ташкилотчиларга миннатдорчилик билдираман. Шунингдек, бугун майдонга тушган шогирдларимга ҳам раҳмат. Йигитларга иккинчи бўлимдаги ўйин учун эътирозим йўқ. Биринчи бўлимдаги ўйинни эса таҳлил қиламиз. Ҳаёт давом этади, энди кейинги турдаги АГМКга қарши кечадиган баҳсга тайёргарлик кўрамиз.
- Бугунги ўйинда “Навбаҳор”га ғалаба қозониш учун нима етишмади?
- Голлар етишмади. Албатта, таркибимизда йўқотишлар мавжуд. Бир қанча футболчиларда касаллик симптомлари бор. Аммо таркибимизда бошқа ўйинчилар ҳам бор ҳамда улар ҳам майдонга тушиб ўйнашлари керак. Афсуски, коронавирус бизниям четлаб ўтгани йўқ.
Бугунги ўйинни таҳлил қиламиз, гаплашамиз. Ушбу учрашувда биз мағлубиятга учрадик, рақиб эса ғалаба қозонди. “Машъал”ни яна бир марта ютуқ билан табриклайман.
- “Навбаҳор” мураббийлар штабида иш бошлаган Нўъмон Ҳасановнинг асосий вазифаси нималардан иборат бўлади?
- Нўъмон Ҳасанов “Навбаҳор”да ташкилий ишлар ва машғулот жараёнида менга ёрдам беради. Айни пайтда ёрдамчи мураббий карантин туфайли Москвадан кела олмаяпти. Шу боис, Нўъмон Ҳасанов менга ёрдам беради. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади