Дунёдаги энг кучли полвонлардан бири, ўзбекистонлик Фахриддин Ахназаров Гомел (Беларусь) шаҳри циркида бошланадиган янги кузги мавсумда энг асосий чиқишлардан бирини амалга оширади. Бу ҳақда «Дунё» АА маълум қилди.
«Гомельские ведомости»нинг ёзишича, томошабинлар уни ҳар доим катта ҳурмат билан тик оёқда туриб кутиб олади. Муаллифнинг таъкидлашича, ўзбек полвонининг бир неча кўрсаткичи аллақачон Гиннесс рекордлар китобига киритилган.
Фахриддин Ахназаров оддий инсон кучи етмайдиган ишларни бажаришга қодир: у қўли билан ёғочга мих қоқа олади, тишлари билан 500 килограмм юкни ва битта бармоғи билан 50 килограммлик тошни кўтаради.
Бирлашган Араб Амирликларидаги гастроль сафарида у юк билан тўлдирилган саккизта оғир юк машинасини торта олган, деб хабар берган «Гомельские ведомости».
Ўз вақтида ўзбекистонлик паҳлавонни америкалик кино юлдуз ва Калифорниянинг собиқ губернатори Арнольд Шварценеггер, АҚШнинг 43-президенти Жорж Буш ва бошқа таниқли шахслар олқишлаган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади