2 666
"Ал Ҳилол" - "Пахтакор". Шота Арвеладзе ва Егор Кримец иштрокидаги ўйинолди матбуот анжумани
Осиё чемпионлар лигаси 3-туридан ўрин олган "Ал Ҳилол" - "Пахтакор" учрашувидан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида "шерлар" устози ва сардори иштирок этишди.
"Биз рақибни жуда яхши биламиз. Уларнинг қандай кучга эга эканлигини ҳам биламиз. Ўтган йил ҳам Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида иштирок этганмиз. Бу йил ҳам ўз режамиз асосида ишлаб келаяпмиз", - деб гап бошлади Шота Арвеладзе.
"Мураббийнинг фикрига қўшиламан, бу дунё учун жуда қийин давр бўлди. Ўйлашимча, буни бироз бўлса ҳам енга олдик. Футболга келсак биз бу баҳсни анчадан буён кутаётгандик. Осиё чемпионлар лигаси қайта бошланишини сабрсизлик билан кутдик. Ўзбекистон чемпионатидаги ўйинлар орқали бўлажак баҳсларга тайёрландик. Менимча эртага жуда қизиқарли ўйин бўлади", - дейди Егор Кримец.
- "Ал Ҳилол" сафида 5 нафар футболчидан коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу эртанги ўйинга қанчалик таъсир қилади деб ўйлайсиз? Жамоаингизда барча соғ-саломатми?
- Авваламбор барчага соғлик тилайман. Ҳеч ким касал бўлмаслигини хоҳлайман. Биз жуда ҳам жиддий вазиятда турибмиз. Барчамиз футбол ўйнаймиз. Яхши ўйин намойиш этиш учун эса барча соғлом бўлиши керак. Шу боис барчага соғлик тилайман. Касал бўлганлар ҳақида бир гап айта олмайман. Фақат уларнинг тезроқ тузалишларини тилаб қоламан.
- Ўзбекистон чемпионатининг охирги турларини қисқа муддатда ўтказдинглар. Тиғиз тақвим ОЧЛдаги иштирокингизга қандай таъсир қилади ўйлайсиз?
- Ҳар уч кунда ўйин ўтказганимиз қандай таъсир қилишини ўйинлар орқали кўрамиз. Европада бу тақвим одатийга айланган. Тўғри, биз учун ноодатий ҳолат бўлди, аммо эртага майдонга тушиб ўйнашимиз керак, уёғини кўрамиз.
- Осиё чемпионлар лигаси марказлашган тартибда ўтмоқда. Бу жамоаингизга устунлик берадими?
- Бу айнан бир жамоага устунлик беради деб ўйламайман. Фақат мени қизиқтираётган бир нарса ҳар уч кунда ўйинларда қандай ҳаракат қила олишимизда. Бошқа жамоалар ҳам бунга қанчалик тайёр эканлиги қизиқ. Марказлашган мусобақада барча тенг ҳолатда бўлади. Бу кимгадир яққол устунлик беради деб ўйламайман.
- "Ал Ҳилол"нинг ҳужуми жуда ҳам кучли. Рақиб мураббийи Ўзбекистон лигаси Саудия Арабистони лигасидан анча кучсиз деб айтди. "Пахтакор" эртага "Ал Ҳилол" ҳужумларни қайтаришга қанчалик тайёр?
Егор Кримец: - Ўйлашимча биз яхши тайёрландик. "Ал Ҳилол"нинг кўплаб ўйинларини кўрдик. Лигалар борасида менимча Саудия Арабистони биздан қайсидир жиҳатлари билан устун бўлиши мумкин, аммо барча жабҳада устун эмас. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади