
Коллаж: «Дарё»
Енгил вазн тоифасида UFC чемпионлик камарига даъвогар спортчи Жастин Гэтжи чемпион Ҳабиб Нурмагомедовга қарши кечадиган жанг ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
- "Бу ҳаётимдаги энг катта жанг. Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ. Ташқи омиллар кайфиятим ва тайёргарлик жараёнимга таъсир этишига йўл қўймайман.
Ўзимга ишонаман ва бу ишонч кундан-кунга ортиб бормоқда. Худди шу тарзда саккиз ҳафта ортда қолди, олдинда яна 3,5 ҳафта бор. Бу жангга тайёр бўламан.
Ўзимдаги ишонч — энг асосий омил, у куч ва мураббийлар тайёрлаб қўйган усуллар натижасида хавфли комбинацияга айланади. Яна бир омил — оғир меҳнат, салоҳиятлар жамланмаси ва озгина омад.
Исталган биримиз нокаутга учрашимиз мумкин. Агар Ҳабиб «У мени нокаутга учрата олмайди» деб ҳисоблаётган бўлса, у ҳолда тентак экан. Бу мени унинг учун энг хавфли рақибга айлантиради. У ҳали мен каби рақиб билан тўқнаш келмаган", - дейди Жастин Гэтжи.
Эслатиб ўтамиз, Нурмагомедов ва Гэтжи ўртасидаги жанг 24 октябрь куни Абу-Дабидаги «Жангчилар ороли»да ташкил этиладиган UFC 254 мусобақасининг асосий воқеаси бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар