Фото: Getty Images
«Барселона» собиқ ҳужумчиси Луис Суарес Лионель Месси билан дўстлиги ва бунга каталон клуби раҳбариятининг муносабати ҳақида гапирди.
- "Ўйлашимча, улар бизни айиришни хоҳлади. Балки, дўстлигимиз уларни хавотирга солгандир, раҳбарият кўп вақтни бирга ўтказишимизни истамасди. Бироқ нима сабаб улар бизнинг дўстлигимиз жамоага халал беради деб ўйлагани менга қоронғи.
Албатта, менга Лео етишмаяпти, бироқ замонавий технологиялар орқали мунтазам мулоқотда бўлиб турибмиз. Биз ўзаро дўстлигимизни қадрлаймиз.
Умумий жиҳатларимиз кўп. Эрталаблари биргаликда машғулотга борардик, бирга чойхўрлик қилишни ёқтирардик. Фарзандларимиз ҳам ўзаро дўстлашган, оилаларимиз орасида қалин ришта бор", - дейди «Атлетико» футболчиси Луис Суарес.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» сентябрь ойида уругвайлик футболчини «Атлетико» сафига қўйиб юборди. Аввалроқ Лео Месси каталон клубининг ушбу қарорига ўз муносабатини билдирганди.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас