07:00 / 12.10.2020
3 528

“Женоа” бош мураббийи Элдор ҳақида нега жим?

“Женоа” бош мураббийи Элдор ҳақида нега жим?
Шомуродовнинг “Женоа”га ўтгани ҳақиқатан шов-шувли трансфер бўлди ва унинг атрофидаги фикр-мулоҳазалар, тахмин ва таҳлиллар ҳамон тингани йўқ. Биз Элдор Шомуродовнинг фаолиятидаги энг муҳим қирралар ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.

"Эътибор берган бўлсангиз, “Женоа” раҳбарияти, расмийлари ёки бош мураббийи Роландо Маран ҳамюртимиз Элдор Шомуродовнинг трансфери, имкониятлари, ундан нималарни кутаётгани ҳақида бирорта расмий баёнот бергани йўқ.

“Женоа”нинг мақсади ва имкониятларига баҳо беришга ҳаракат қиламиз.

“Женоа” бир неча йилдан бери ўз олдига юксак мақсадларни қўя олмаяпти. Сўнгги ўнта мавсумда генуяликлар бир марта Еврокубоклар ҳудудига кирган бўлса-да, амалда қўлидан ҳеч нима келмаган. Қолган мавсумларда жамоа мусобақа жадвалининг иккинчи қисмида турли ўринларни эгаллаб, асосий эътиборини юқори лигадаги ўрнини сақлаб қолишга қаратяпти.

Генуяликлар суперҳужум ва кўп гол урадиган футболчиларга эга эмас. Лекин бош мураббий Роландо Маран серғоя мутахассис сифатида танилган. Клуб раҳбарияти бу мураббий жамоадаги руҳият ва вазиятни ўнглай олишига ишонч билдирмоқда"...

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Женоа” бош мураббийи Элдор ҳақида нега жим?