17:35 / 23.10.2020
2 293

Ҳабиб Нурмагомедов: «Мен қаттиққўл ота бўлишни хоҳлайман»

Ҳабиб Нурмагомедов: «Мен қаттиққўл ота бўлишни хоҳлайман»
Фото: Twitter / @GFC
UFC’нинг енгил вазндаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов болалар тарбияси ҳақида гапириб ўтди.

- "Мен ҳозирча қандай ота эканлигимни англаб етганимча йўқ. Боиси учала фарзандим ҳам ҳали жуда ёш. Аммо қаттиққўл ота бўлишни хоҳлардим. Қоидаларга кўра, ота-она қанчалик қаттиққўл бўлса, фарзандларнинг натижалари шунчалик яхши бўлади. Уларни эркалатиб юбориш керак эмас. Оталик кўплаб нарсаларни ўзгартиради. Аввалига сенинг болаларинг борлигини тушунмайсан. Кейин эса кўплаб нарсаларни бошқачароқ қилишни бошлайсан.

Мен қаттиқўл ота бўлишни истайман, боиси мендаги имкониятлар билан болаларни нималардандир чеклаш жуда қийин бўлади. Болаларни эса ҳар доим қайсидир вазиятларда чеклаб туриш лозим: вақт ва шахсий эҳтиёжлар бўйича. Менда доим чекловлар бўлган.

Дўстларимнинг бадавлат оталари бор. Менда эса ундай бўлмаган. Отам бундай нарсаларга бошқача қараган, мен ҳам у каби фикрлашни истайман. Бироқ менга қийин бўлади, чунки отам ҳам бошқа вақтларда улғайган
", - дейди Ҳабиб Нурмагомедов.

Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмагомедов 24 октябрь, шанба куни тунда Жастин Гэтжига қарши чемпионлик жангида иштирок этади. Қайд этиш жоиз, UFC 254 мусобақасида ўзбекистонлик Лилия Шокирова ҳам иштирок этади. Ушбу мусобақани бу ерда томоша қилиш мумкин — ҳавола.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ҳабиб Нурмагомедов: «Мен қаттиққўл ота бўлишни хоҳлайман»