08:30 / 15.11.2020
3 092

Диёр Имомхўжаев: "Алишер Никимбаев билан бир жойда ишлашни истамайман"

Диёр Имомхўжаев: "Алишер Никимбаев билан бир жойда ишлашни истамайман"
Спорт телеканалида ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев иштирокида онлайн мулоқот бўлиб ўтди.
Ушбу мулоқот вақтида Имомхўжаевга Алишер Никимбаев борасида савол берилди.

"Алишер Никимбаев зўр танқидчи бўлса, фақат ПФЛни эмас ЎФАни ҳам танқид қилишни ўргансин. У инсон билан бирга ишлашни ният қилганман, қачон Умид Аҳмаджонов мени ишга таклиф қилганда олдиларига уч маротаба кирганман. Яъни Алишер Никимбаев билан бирга ишлашни сўраганман. Алоқаларимиз яхши бўлган. Умид ака истаган мутахассисни олишимизни, лекин бу масалани бошқа кўтармасликни айтганлар. Кейинчалик ушбу фикр тўғрилигини тушуниб етдим. Мираброр Усмонов ҳам шу фикрда бўлган эди. Алишер Никимбаев ҳақида фикрим ўзимда ҳам охири шаклланди. Танқидларини фақат мен учун қилаётганлигини биламан. Мен тизим учун, уни тўғрилаш учун ҳаракат қиламан. Бундай инсонларсиз ҳам футболни юқори даражага олиб чиқишга кучимиз ҳам қурбимиз ҳам етади. Мен бундай инсон билан бир жойда ишлашни истамайман", - дейди Диёр Имомхўжаев.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Диёр Имомхўжаев: "Алишер Никимбаев билан бир жойда ишлашни истамайман"