Фото: ЎФА
Ўзбекистон терма жамоаси ва «Бунёдкор» клуби бош мураббийи Вадим Абрамов терма жамоанинг асосий муаммоси ҳақида гапирди.
- "Ҳа, кўпинча гол ўтказиб юборамиз. Бунга сабаб қилиб ҳимоячиларнинг бирга бир вазиятда ўйнай олмаслигини кўрсатиш мумкин. Муаммо болалар футболидаги мураббийларга бориб тақалади. Афсуски, улар болаларни бирга бир ўйнашга ўргатмайди. Бизда болалар футболида ҳам битта ҳужумчи билан ўйналади ва унга қарши тўртта ҳимоячи ўйнайди. Шу сабаб улар сифат эмас, сон эвазига ҳимояланади. Бирга бир вазиятда ўйнашни ўрганмагани катталар футболида ҳам ўз таъсирини кўрсатади.
«Бунёдкор»да шундай салоҳиятга эга футболчи борми? Албатта, менимча, Ислом Қобилов сўнгги вақтларда бу борада ўсишга эришди. Клубга келган вақтим ҳимоячиларни синовдан ўтказдим. Шундай машқ бор, ҳужумчи ва ҳимоячи бирга бир вазиятда беллашади. Тўғрисини айтсам, Қобилов тўпни қандай олиб қўйишни билмаслиги мен учун «сюрприз» бўлган. Жуда ҳайрон қолгандим, бу мени шок ҳолатига туширганди. Ахир, у олимпия терма жамоасининг асосий футболчиси эди", - дейди Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда