07:30 / 25.11.2020
2 628

Шаҳрам Ғиёсов UFCга ўтиши мумкинлигини инкор этмади

Шаҳрам Ғиёсов UFCга ўтиши мумкинлигини инкор этмади
Рио-2016 Олимпиядасида кумуш медални қўлга киритган боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов бокс ва ММАни ўзаро солиштириб, келажакда UFC билан ишлаши мумкинлиги ҳақида гапирди.

"Бокс ўз йўлида, ММА ўз йўлида! Ҳар иккисининг ўзига яраша мухлислари бор. Ҳақиқатдан ҳам UFC охирги 2, 3 йил ичида жуда ҳам ривожланиб кетди, бутун дунё томоша қиляпти ва қизиқиш ортиб кетди.

Нимага? Чунки, вахшийлик, қон тўкилиши ва нокаутлар кўп. Шунинг учун ҳам одамларнинг қизиқиши кучайиб кетмоқда. ММАда қўл, оёқ ва ҳамма нарса бор, боксда эса фақат қўл билан уриш мумкин. "Перчаткалар" ҳам каттароқ. Бокс бу санъат! Рақибни қандай қилиб алдаш, қандай қилиб зарба бериш, қандай тактика қилиш, қандай стратегия тузиш...

ММА бу санъат эмас, аммо мен ҳеч қачон бу спорт турини ёмон демаганман, ўзим ҳам доим кузатиб бораман, жуда ҳам қизиқаман. Боя айтганимдек, ҳар икки спорт турининг ўз йўналиши ва ўз мухлислари бор.

UFCга ўтишим мумкинлиги ҳақида бир нарса деёлмайман. Ҳозирда режаларим ва мақсадларим тўлиқ боксга қаратилган, аммо шундай таклиф бўлиб турадики, инсон йўқ деёлмай қолиши мумкин. Ростини айтсам, билмадим
", - деди Ғиёсов.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шаҳрам Ғиёсов UFCга ўтиши мумкинлигини инкор этмади