Фото: Getty Images
Бокс бўйича оғир вазн тоифасида собиқ Жаҳон чемпиони Майк Тайсон тўртта вазн тоифаси собиқ чемпиони Рой Жонсга қарши жанг олдидан вазн ташлагани ҳақида гапирди. Тайсон вегетарянлик ва тинимсиз машғулотлар сабаб 45 килограмм вазн ташлаган.
«Формага қайтиш жуда қийин бўлди, бироқ фақат битта сабаб туфайли: мен 100 фунт (45,4 кг) вазн ташлашга мажбур бўлдим. Буни бутун фаолиятим мобайнида қилиб келганман.
Бунга қандай эришдим? Биринчидан, веганга айландим. Турмуш ўртоғим югуриш йўлакчасидан фойдаланишни маслаҳат берди. Аввалига 15 дақиқадан бошладим, кейинчалик бу 2 соатга қадар давом этадиган бўлди. Машғулот залига боришда давом этдим ва ўз диетамни назорат қилдим», — дейди Тайсон.
Эслатиб ўтамиз, 54 ёшли Тайсон ва 51 ёшли Жонс ўртасидаги жанг Тошкент вақти билан 29 ноябрь тонги соат 08:00—09:00 оралиғида бошланади.
Майк Тайсон ва Рой Жонс ўртасидаги жангни бу ерда кўриш мумкин — ҳавола. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда