
Супер оғир ва биринчи оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Эвандер Холифилд оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпион Майк Тайсонни яна рингга чорламоқда.
Айтиш жоизки, айни пайтда Эвандер Холифилд 58 ёшда, Майк Тайсон эса ундан тўрт ёш кичкина.
«Бу жанг глобал воқеа бўлади. Чунки ҳамма бизнинг ўртамиздаги баҳсни кўришни истайди», дейди Холифилд.
Спортчининг таъкидлашича, ушбу беллашув ўтказилмаслигига жиддий сабаблар йўқ. Фақат Тайсон рози бўлса бўлди.
Профессионал фаолияти давомида Тайсон ва Холифилд рингда икки марта тўқнаш келган. 1996 йилги баҳсда Холифилд ғалаба қозонган. 1997 йилги беллашувда эса Тайсон Холифилднинг қулоғини тишлаб олгани учун дисквалификация қилинган.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Тайсон тўртта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони кичик Рой Жонс билан кўргазмали жанг ўтказди. Баҳсда ғолиб номи аниқланмади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар