10:45 / 03.12.2020
3 306

ЎФА «Нефтчи» — «Турон» учрашувидаги ҳолат бўйича расмий баёнот берди

ЎФА «Нефтчи» — «Турон» учрашувидаги ҳолат бўйича расмий баёнот берди
Фото: ЎзА
Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) Про-Лига 20-тури доирасида ўтган «Нефтчи» — «Турон» учрашувидан кейинги ҳолатлар бўйича расмий баёнот берди.

«Мазкур ҳолат бўйича ЎФА мутахассисларидан иборат махсус ишчи гуруҳ тузилди ва Фарғонага етиб борди. У ерда Ички ишлар вазирлиги ҳамда «Нефтчи» — «Турон» учрашувининг ташкилий ишларига масъул барча ташкилотлар билан ҳамкорликда мазкур учрашув якунида юзага келган можаро бўйича суриштирув ишлари бошланди.

Бунда ҳакамларнинг фаолияти, иккала жамоа футболчилари ва мураббийларнинг ҳамда томошабинларнинг хатти-ҳаракати синчковлик билан ўрганиб чиқилмоқда. Яқин вақт ичида суриштирув ишлари якунига кўра қўшимча маълумот берилади
», — дейилади ЎФА баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, «Нефтчи»—«Турон» учрашуви тугаганидан кейин «Нефтчи» футболчилари ва мухлислар ҳакамларга ташланди. Вазиятларнинг бирида фарғоналиклар ўйинчиси учрашув бош ҳаками Шавкат Насибуллаевга оёқ билан зарба берган. Кейинчалик ҳакамга зарба берган футболчи 98-рақамли Жамшид Тўрақулов эканлиги маълум бўлди.

Мазкур баҳсни ПФЛ раҳбарияти билан бир қаторда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров ҳам стадиондан тўғридан-тўғри равишда кузатиб борган.

Ушбу воқеликлардан сўнг Профессионал футбол лигаси (ПФЛ) бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев юзага келган ҳолат Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан алоҳида ўрганилишини маълум қилди.

Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси эса ўйиндан сўнг юз берган ҳолатлар ташкилот томонидан назоратга олинганини билдириб, барча ҳуқуқбузарлар ушланганини ва терговга қадар текширув ишлари олиб борилаётгани ҳақида баёнот берди.

Кейинчалик воқеага алоқадор беш киши 15 суткага қамалгани ва яна олти кишига нисбатан жиноят иши очилгани, улар орасида «Нефтчи»нинг икки футболчиси ҳам борлиги маълум бўлди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЎФА «Нефтчи» — «Турон» учрашувидаги ҳолат бўйича расмий баёнот берди