
Фото: Getty Images
«Бавария» клуби ва Германия терма жамоаси дарвозабони Мануэль Нойер Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) талқинига кўра 2020 йилнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.
34 ёшли футболчи 320 очко тўплаган ҳолда рейтингнинг биринчи поғонасидан ўрин олди. Кейинги ўринда «Атлетико» посбони Ян Облак (40 очко) қайд этилган бўлса, «Ливерпуль» кипери Алиссон (30) кучли учликни якунлаб берди.
Шунингдек, Тибо Куртуа («Реал», 15 очко), Марк-Андре тер Штеген («Барселона», 10), Каспер Шмейҳел («Лестер», 5), Кейлор Навас (ПСЖ, 5) ва Самир Ҳанданович («Интер», 5) каби дарвозабонлар ҳам рўйхатдан жой олган.
Шу тариқа Нойер ушбу совринни бешинчи марта қўлга киритган ҳолда, бу борада Икер Касильяс ва Жанлуижи Буффонга тенглашиб олди.
Эслатиб ўтамиз, Нойер 2020 йилда «Бавария» сафида Бундеслига, Германия Кубоги, Чемпионлар Лигаси ва УЕФА Суперкубогида зафар қучди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар