Хабарингиз бор, Қаршининг "Насаф" клуби бу йилги мавсум Суперлигада иккинчи ўринни эгаллади. Бироқ клуб 2021 йилги Осиё чемпионлар лигасида иштирок этмаслиги мумкин. Сабаби "Насаф" белгиланган вақтда ОФКга лицензиядан ўтиш учун керакли ҳужжатларни юбормаган.
Муддат август ойи сўнггида тугаб бўлган. Бироқ ПФЛ ва ЎФА "Насаф"га лицензия учун ҳужжатларни юбориш учун сўнгги имконият беришни ҳамда пандемияни сабаб қилиб кўрсатган ҳолда ОФКга хат йўллаган.
Кеча "Насаф" раҳбари Сергей Кучеренко ва лицензиялаш бўйича мутахассис ПФЛ вакиллари билан мазкур масала юзасидан учрашишган. "Насаф"дагилар барча айб ўзларида эканини тан олишган ва сўнгги имконият берилса ҳужжатларни тўғрилаб юборишга ваъда беришган. Нега вақтида ҳужжатлар юборилмагани ҳақида саволга клуб олдига мавсум бошида юқори ўринларни эгаллаш вазифаси қўйилмаганди деб жавоб беришди. Бу албатта профессионал клубга умуман ярашмайдиган ҳолат.
Энди "Насаф" ОФКдан жавоб хати кутмоқда. Бироқ ОФКга яқин манбалар сайтимизга ташкилот муддат ўтиб кетганидан кейин лицензиялашга рухсат бериши даргумон эканини маълум қилишди.
Эслатиб ўтамиз, агар Ўзбекистон кубогини "Пахтакор" эмас бошқа клуб қўлга киритса, "Насаф" ҳар қандай ҳолатда ОЧЛда қатнашмайди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда