16:23 / 20.12.2020
2 844

"Женоа" бош мураббийи "Беневенто"га қарши ўйин олдидан нималар деди?

"Женоа" бош мураббийи "Беневенто"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Италия чемпионати 13-турида "Женоа" меҳмонда "Беневенто" билан баҳс олиб боради. Генуяликлар устози Роландо Маран ўйин олди матбуот анжуманида иштирок этди ва ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биз тўғри йўлдамиз, буни "Милан"га қарши ўйинда ҳам кўрсатиб бўлдик. Энди эса бошлаган йўлимизда давом этишимиз керак.

Флоренция ва Миланда рақиблардан очко тортиб олдик, Туринда ҳам рақибга етарлича қаршилик кўрсатдик, келаси ўйинларда ҳам мана шундай руҳда давом этишимиз керак бўлади. Олдинда бизни катта жамоаларга етарлича бош оғриқ бўладиган клуб кутиб турибди, бироқ биз ушбу баҳсда ҳам ўз ўйинимизни кўрсатишимиз керак.

Ниҳоят ҳужум чизиғида ҳам ўйин давомида ўзгаришлар қилишим мумкин. Бу эса бизга қўшимча куч беради. Пандев қайтди, Заппакоста жамоа машғулотгарида иштирок этди ва у ҳам бир неча дақиқа майдонда тўп суриши мумкин
", - дейди Маран.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Женоа" бош мураббийи "Беневенто"га қарши ўйин олдидан нималар деди?