Бу ҳақда "Repost" нашри Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Европадаги расмий вакили Дилшод Рўзметовнинг сўзларига таяниб хабар бермоқда.
“Яширмайман, АҚШ клубларининг Европадаги вакиллари яхши таклифлар билан чиққан. Ҳозирда музокаралар олиб борилмоқда”, дейди Дилшод Рўзметов.
Манбага кўра, гап МЛС Шарқий конференциясидаги етакчилар “Филадельфия Юнион” ва “Торонто” ҳақида кетмоқда. Жамоалар қишки трансфер ойнасида таркибни кучайтирмоқчи.
"Маҳачқаланинг “Анжи” жамоаси собиқ ўйинчиси Достонбек Ҳамдамов Россиядан қайтганидан кейин аста-секин юқори даражага чиқиб бормоқда, шу туфайли 24 ёшли вингернинг нархи 900 минг еврогача кўтарилди ва у келажакда 2017 йилдаги энг юқори чўққисига қайтиш эҳтимоли мавжуд, ўшанда унинг нархи 1 млн евро эди”, деган ЎФА вакили.
Қайд этилишича, Ҳамдамовнинг “шерлар” билан амалдаги шартномаси жорий йил 31 декабргача мўлжалланган. У МЛС клубларига эркин агент сифатида ўтиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда